Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

тангалар каби осон кечади. Бу пулларнинг асосий тури ҳамма ишонадиган маълум ва машҳур банк чиқарган банкнотлар (банк томонидан чиқариладиган пул ўрнида юрадиган қоғоз)дир. Бироқ ўринбосар қоғоз пулларда бўлганидек, банкнотларни, бошқачароқ қилиб айтганда, васиқа қоғоз пулларни чиқарган банк ёки ҳукумат уларнинг нархи билан тўла баробар олтин сақламайди, балки бу қоғозлар қийматини кафолатлаш учун уларнинг қийматидан муайян нисбат (миқдор)ига тенг бўлган маъдан запаси сақлайди. Бу нисбат 3/4 ёки 2/3 ёки 1/3 ёки муайян фоиз бўлиши мумкин. Шунга кўра, захирадаги маъдан муқобилидаги банкнотлар ўринбосар қоғоз пуллар ҳисобланиб, қолганлари васиқа қоғоз пуллар сирасига киради. Уларнинг муомаладаги кучи одамларнинг имзоловчиларга бўлган ишончига қараб бўлади. масалан, банкнот чиқарган банк ёки ҳукумат йигирма миллион динорлик маъдан захираси бўлгани ҳолда қирқ миллион динорлик қоғоз пул чиқаради. Шу қирқ миллионнинг захираси муқобилидагилари, яъни йигирма миллиони ўринбосар қоғоз пуллар ҳисобланиб, қолган йигирма миллиони васиқа қоғоз пуллар (банкнотлар) ҳисобланади.
Шунга кўра, агар давлатнинг чиқарган пулига яраша олтин ёки кумуш захираси бўлса, унинг пули ўринбосар қоғоз пуллар, бир сўз билан айтганда, мукаммал пуллар ҳисобланади. Агар давлатнинг олтин ё кумуш захираси чиқарган пулига тўғри келмаса, унинг бир қисмигагина лойиқ бўлса, унинг пули васиқа қоғоз пули, дейилади.


3. Алмашиниш қобилиятига эга бўлмаган қоғоз пуллар. Улар мажбурий қоғоз пуллар ҳам дейилади. Уларга нисбатан «қоғоз пуллар» номи қўлланади. Улар ҳукуматлар чиқариб, асосий пулларга айлантирган, лекин олтин ё кумушга алмашинмайдиган, олтин ё кумуш ёки банкнот захираси билан кафолатланмаган пуллар бўлиб, қонун орқали чиқарилаверадилару, бироқ уларни чиқарган банк олтин ё кумушга айлантириб бериш мажбуриятини ўз бўйнига олмайди.

 

Пул чиқариш

Жамиятнинг товар нархини белгилаши баҳо бўлса, меҳнат нархини белгилаши ҳақдир. Шу белгилашни ифодаловчи нарса пулдир. У туфайли биз учун ҳар хил товарларни ҳам, меҳнатларни ҳам ўлчаш имкони туғилади. Натижада турли хил товарлар ва меҳнатларни бир-бирига солиштириш осон кечади. Негаки уларнинг ҳаммаси умумий миқёс ҳисобланмиш битта бирликка (пул бирлигига) бориб тақалади. Ишчининг ҳам, товарнинг ҳам ҳақини тўлаш шу бирлик асосида жорий қилинади.

 

118-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143